Линклар

Обама Германияга борди


АҚШ президенти Барак Обама Яқин Шарқ сафаридан кейин Германияга етиб келди. У ерда Обама Германия канцлери Ангела Меркел билан музокара қилади.

Дрезден шаҳридаги учрашувда икки етакчининг молиявий бўҳрон, Яқин Шарқ ҳамда Эрон ва Россия билан алоқаларга оид масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Обама, шунингдек, Германиянинг Гуантанамо маҳбусларини қабул қилишдан бош тортаётгани масаласини ҳам кўтариши мумкин.

Сафари давомида Обама Ҳолокост қурбонларини хотирлаш учун Бухенвальд концлагерини бориб кўради.
XS
SM
MD
LG