Линклар

logo-print

Алиев ва Саркисян музокара ўтказди


Россияда Озарбайжон ва Арманистон президентларининг Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этишга қаратилган музокаралари бўлиб ўтди.

Санкт-Петербургда учрашган Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан Арманистон президенти Серж Саркисянга Россия президенти Дмитрий Медведев воситачилик қилди.

Медведевнинг матбуот хизматига кўра, музокараларда силжишларга эришилмаган, лекин учрашув ижобий руҳда ўтган ва президентлар “ўзаро мулоқотга тайёрлигини” изхор қилган.

Асосан этник арманлар истиқомат қиладиган Тоғли Қорабоғ минтақаси 1990-йиллардаги урушда Озарбайжондан ажралиб чиқишини эълон қилган.

Озарбайжон билан Арманистон ўртасидаги минтақа устида чиққан қуролли тўқнашувлар 1994 йилда сулҳ имзолангач тўхтаган. Лекин ўзаро тинчлик келишуви имзоланмагани боис икки томон ўртасидаги уруш расман тугамаган.
XS
SM
MD
LG