Линклар

Эронда Ҳумайний хотирланди


Эронда Оятуллоҳ Руҳоллоҳ Ҳумайний вафотининг 20 йиллиги хотирланди.

Хумайний 1979 йилда шоҳнинг ағдарилиши ва Исломий Республика ташкил этилишига сабаб бўлган инқилобга етакчилик қилган.

Теҳрондаги Ҳумайний мақбараси олдида ўтказилган маросимда ўн минглаб эронликлар ва Эрон етакчилари, жумладан Оятуллоҳ Али Ҳоманаий қатнашди.

Ҳоманаий тўпланганлар олдида қилган чиқишида, кейинги ойларда хориж электрон матбуот воситалари Эрон халқини “тушкунлик” тушириш мақсадида келаси ҳафтага белгиланган президентлик сайловлари танқид қилмоқда, дея таъкидлади.

У айнан қайси матбуот бу ишни қилаётганига аниқлик киритмади.
XS
SM
MD
LG