Линклар

Америкалик актернинг жасади топилди


Америкалик таниқли актёр Дэвид Кэррадайн жасади Бангкокдаги меҳмонхонада топилди.

Дорга осиғлиқ ҳолда топилган шарқона кураш устаси ва актёр ўз жонига қасд қилгани тахмин қилинмоқда.

Полицияга кўра, у яшаган меҳмонхона номерига кимдир бостириб кирганига ишора қилувчи излар топилмаган.

72 ёшли Кэррадайн 200 дан ортиқ фильмда суратга тушган, ўзбек томошабини уни “Биллни ўлдир”, “Адреналин-2” каби филмлардаги ролларидан яхши танийди.
XS
SM
MD
LG