Линклар

logo-print

Кўзи ожизлар учун газета чиқарилди


Қорақалпоғистон кўрлар жамияти кўзи ожизлар учун “Тонг” газетасини чоп эта бошлади.

Кўрлар жамияти аъзоларининг Брайл алифбосида ёзилган мақола ва қайдлари кўзи ожизлар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда, деб ёзади CA-NEWS.

Апрел ойида кўрлар жамияти Брайл алифбосида ёзилган матнларни чоп этиш имконини берувчи принтер олган.

“Бир-бирингизни қўллаб-қувватланг” шиори остида чиқаётган “Тонг” газетаси мухбирлари Қорақалпоғистоннинг бир қатор нашрлари билан фаол ҳамкорлик қилаётгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG