Линклар

Тошкент-Балиқчи қатнови йўлга қўйилади


2009 йилнинг 8 июнидан бошлаб “Тошкент-Балиқчи-Тошкент” йўналиши бўйлаб поезд қатнай бошлайди. Бу ҳақда Uzinform.org сайти “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик ширкати масъулларига таянган ҳолда хабар қилади.

Иссиқкўлга дам олиш учун борадиган ўзбекистонликлар Тошкентдан душанба куни соат 14:52 да йўлга чиқиб, сешанба куни соат 16:51 да Қирғизистоннинг Балиқчи шаҳрига етиб келиши, Балиқчидан Тошкентга келмоқчи бўлган йўловчилар эса чоршанба куни тонгги 6:54 да йўлга чиқиб, пайшанба куни эрталабки 9:35 да Тошкентда бўлиши хабар қилинмоқда.

Битта ўрин учун чипта нархи 110 000 сўм ёки Ўзбекистон Миллий банки курси билан ҳисобланганда, ўртача 75 АҚШ долларини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG