Линклар

АҚШ президенти Германияга борди


АҚШ президенти Барак Обама Дрезден шаҳрида Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашди.

Учрашувдан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида икки раҳбар бир қатор муҳим масалалар, жумладан, глобал молиявий бўҳрон, Яқин Шарқдаги вазият, Эрон ва Россия билан алоқаларга оид масалалар муҳокама этилганини маълум қилдилар.

АҚШ президенти етакчи давлатлар, жумладан, Германия иштирокида Эрон билан жиддий музокаралар бошлашга тайёр эканини яна бир бор таъкидлади.

Германия сафари давомида Обама Ҳолокост қурбонларини хотирлаш учун Бухенвальд концлагери ҳамда Ироқ ва Афғонистонда жароҳатланган ҳарбийлар даволанаётган госпиталга боришни режалаган.

Германиядан сўнг Оқ уй раҳбари Францияга йўл олади. Бу ерда Обама иттифоқчи кучларининг Нормандияга туширилишининг 65 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этади.
XS
SM
MD
LG