Линклар

Россияда тақирбошлар қамалди


Оренбург суди икки миллатчини 5 ва 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Хабарларга кўра, ўсмирлар ўтган йил Оренбургдаги канисо деворига миллатчилар свастикаси ва миллий нафрат мазмунида ёзувлар туширишда айбланган.

Шу куннинг ўзида Новосибирск шаҳар суди Михаил Родошкевични 2002 йилда “Тақирбошлар биродарлиги” ташкилотини тузганликда айбдор деб топди.

Маълум бўлишича, “Тақирбошлар биродарлиги” аъзолари Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига ҳужум қилган.

Маҳаллий агентликларнинг билдиришича, руҳий бетоблиги туфайли Родошкевич жазодан озод қилиниб, мажбурий даволаниш учун маҳаллий стационарга юборилган.

“Тақирбошлар биродарлиги” ташкилотининг 5 аъзоси эса 6 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
XS
SM
MD
LG