Линклар

logo-print

Британияда сиёсий бўҳрон авж олмоқда


Буюк Британияда учта вазир истеъфога кетиши ортидан ҳукуматни истеъфога чиқариш чақириқлари янграётган бир пайтда мамлакат
Бош вазири Гордон Браун ҳукумат таркибини ўзгартиришга киришди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Мудофаа вазири Жон Хаттон ҳам бугун истеъфога чиқишини эълон қилган.

Пайшанба куни Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири Жеймс Пурнел ишдан кетишини билдирган эди.

Вазирларнинг ишдан кетишига ҳукумат расмийлари ва парламент депутатларига ортиқча ҳақ тўланиши билан боғлиқ жанжал сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари глобал молиявий бўҳрон оқибатларини бартараф эта олмагани туфайли Британия ҳукумати катта босимга учраб келмоқда.

Айни пайтда мухолифатдаги консерваторлар етакчиси Дэвид Камерон ҳукумат фалаж аҳволда эканини таъкидлаб, муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG