Линклар

logo-print

Доғистонда Ички ишлар вазири ўлдирилди


Махачқалада Доғистон Ички ишлар вазири Одилгерей Магомедтагиров номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилди.

Маълум бўлишича, тўй маросимида иштирок этаётган Ички ишлар вазири снайпер томонидан нишонга олинган.

Интерфакс агентлигининг маҳаллий расмийларга таяниб хабар қилишича, юрак қисмидан жароҳат олган вазир шифохонада вафот этган.

Маълумотларга кўра, бугунги воқеада ички ишлар вазирлигининг яна бир расмийси тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG