Линклар

Украинада Мудофаа вазири ишдан кетди


Украина парламенти мамлакат Мудофаа вазири Юрий Ехануровни истеъфога чиқарди.

Парламентнинг 363 нафар депутати Мудофаа вазирини истеъфога чиқариш учун овоз берди.

Украина Бош вазири Юлия Тимошенко Мудофаа вазирини коррупцияда айблаб, унинг истеъфосини талаб қилиб бир неча бор мамлакат президенти Виктор Юшченкога мурожаат қилган¸ бироқ президент Ехануровни истеъфога чиқаришдан бош тортиб келаётган эди.

Бундан аввал Тимошенко бошчилигидаги Украина ҳукуматининг Ташқи ишлар ва Молия вазирлари ҳам истеъфога чиқарилган эди.
XS
SM
MD
LG