Линклар

logo-print

Яқин Шарқ муҳокамалар марказида


Немис матбуотида баҳс этилаëтган дипломатик совуқчиликни инкор қилган АҚШ ва Германия раҳбарлари¸ кўп масалаларда якдил эканларини билдирдилар.

Немис матбуотида баҳс этилаëтган дипломатик совуқчиликни инкор қилган АҚШ ва Германия раҳбарлари¸ кўп масалаларда якдил эканларини билдирдилар.

Жума куни Қоҳирадан Германияга келган АҚШ президентининг канцлер Ангела Меркел билан учрашувида яна Яқин Шарқ муаммосига мустақил Фаластин давлати барпо этиш орқали ечим топиш масаласи кўриб чиқилди.

Шарқий Германиянинг Дрезден шаҳрида учрашган Вашингтон ва Берлин раҳбарлари ўтказилган қўшма матбуот анжумани давомида¸ аввалига¸ икки давлат ўртасидаги зиддият ҳақда немис матбуоти ëзганларини қатъият билан инкор қилдилар.

Глобал иқтисодий бўҳрондан чиқиш йўллари хусусидаги тескари ëндашув¸ Германиянинг Афғонистондаги НАТО ва АҚШ етакчилигидаги ҳарбий амалиëтларини рисоладагидай қўлламаëтгани¸ шунингдек Берлин ҳукуматининг Гуантанамо тутқунларини қабул қилишга рўйхуш бермаëтгани¸ немис матбуотининг ëзишича¸ Обама ва Меркел ҳукуматлари ўртасига жиддий кескинлик солган.

Аммо икки орага дипломатик совуқчилик тушгани хусусидаги тахминларни асоссиз¸ дея баҳолаган президент Обама¸ АҚШ ва Германия муносабатларини рисоладагидан ҳам яхшироқ¸ деган мазмунда баҳолади.

- Нафақат давлатларимиз¸ балки ҳукуматларимиз ўртасидаги муносабатлар ҳам аъло даражада. Менинг нега Берлинни қўйиб¸ Дрезденга келганим ҳақдаги тахминларнинг бирортасида оддий саëҳат тафсилотлари инобатга олинмайди. Бир жойдан иккинчи жойга бориш¸ Яқин Шарқдан Германияга келиб¸ эртага бу ердан Нормандияга учиб кетиш учун бор-йўқ 24 соат вақт ажратилган¸холос¸ деди президент Обама.

Дрезденга келиш арафасида Қоҳира университетидан туриб жаҳон мусулмонларига мурожаат қилган Обаманинг канцлер Меркел билан учрашувида ҳам¸ Яқин Шарқ тинчлик жараëнининг бош мавзу бўлгани айтилмоқда.

Ўз мурожаатида¸ Ғарб¸ хусусан АҚШ нинг мусулмон дунëси билан муносабатларини мураккаблаштираëтган асосий омиллардан бири Исроил-Фаластин можароси эканини эътироф этган Обама¸ боши берк кўчадан чиқмай келаëтган Яқин Шарқ тинчлик жараëнини жонлантириш учун ижобий муҳит яратишга интилаëтганини маълум қилди.

Бу муаммо ўз ташқи сиëсатининг устувор вазифаларидан бири эканини таъкидлаëтган Обама жума куни Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелнинг келаси ҳафта яна минтақага боришини билдирди.

Дрездендаги қўшма матбуот анжумани давомида Германия канцлери ўз ҳукумати Обама маъмуриятининг Яқин Шарқ тинчлик жараëнига янги нафас олиб кириш уринишларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

- Президент Обама кеча Қоҳирада жуда муҳим нутқ қилди ва бу мурожаатни Яқин Шарқ тинчлик жараëнига оид кўплаб сиëсий фаолиятнинг бошланиш нуқтаси деб аташ мумкин. Бугунги суҳбатда биз бу жараëнда қачон ва қайси прогресга эришиш мумкинлиги масаласини муҳокама қилдик¸ деди канцлер Меркел.

Иккала давлат раҳбари Яқин Шарқ муаммосига мустақил Фаластин давлати барпо қилиш орқали ечим топиш фикрида қатъий эканларини билдирдилар.

Дрездендаги матбуот анжуманида АҚШ раҳбари шунингдек¸ Яқин Шарқда ядровий қуролланиш пойгаси бошланиши олдини олиш мақсадида Эрон билан жиддий мулоқотга тайëр эканини яна бир бор такрорлади.
XS
SM
MD
LG