Линклар

Обама нацистлар лагерини бориб кўрди


АҚШ президенти Барак Обама Дрезден шаҳрида Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашди.

Учрашувдан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида икки раҳбар бир қатор муҳим масалалар, жумладан, глобал молиявий бўҳрон, Яқин Шарқдаги вазият, Эрон ва Россия билан алоқаларга оид масалалар муҳокама этилганини маълум қилдилар.

АҚШ президенти етакчи давлатлар, жумладан, Германия иштирокида Эрон билан жиддий музокаралар бошлашга тайёр эканини яна бир бор таъкидлади.

Шунингдек, Обама Гуантанамо маҳбусларини қабул қилиш борасида Германия ҳукуматига мурожаат қилмагани ҳамдан улардан бу масалада бирон бир таклиф олмаганини маълум қилди.

-Гуантанамо қамоқхонасини ёпишга кўмаклашиш имконлари борасида ЕИ билан сўзлашувлар олиб борганмиз. Канцлер Меркел бу масалани биз билан очиқ муҳокама қилган. Биз канцлердан бирон аниқ ваъда беришни сўраганимиз йўқ, канцлер хоним ҳам ўз навбатида бу масалада бизга ҳеч қандай ваъда бермаган, деди Обама.

Германия сафари давомида Обама Ҳолокост қурбонларини хотирлаш учун Бухенвальд концлагерини зиёрат қилди.

Шу куннинг ўзида АҚШ президенти Ироқ ва Афғонистонда жароҳатланган ҳарбийлар даволанаётган госпиталга ҳам боришни режалаган.

Германиядан сўнг Оқ уй раҳбари Францияга йўл олади. Бу ерда Обама иттифоқчи кучларининг Нормандияга туширилишининг 65 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этади.
XS
SM
MD
LG