Линклар

Ўзбекистон ташвиш билдирди


Ўзбекистон Шимолий Корея ўтказган ядровий синовлар минтақавий ва халқаро хавфсизликка таҳдид солади, деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жума куни бу борада баёнот тарқатди.

“Марказий Осиёни ядровий қуроллардан озод ҳудуд, деб эълон қилиш ташаббускори бўлган Ўзбекистон Корея ярим оролининг ядровий қуролга эга бўлмаслик мақоми сақланиб қолиниши, ядровий қуролсизланиш борасидаги олти тарафлама музокараларнинг қайта жонлантирилиши ва мавжуд муаммоларни тинч дипломатик йўллар билан ҳал этилиши тарафдоридир”, дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
XS
SM
MD
LG