Линклар

Хитой туркманларга қарз бермоқда


Хитой жаҳонда йирик газ конларидан бири ҳисобланган Жанубий Йолотан конини ўзлаштириш учун Туркманистонга 3 миллиард доллар кредит ажратмоқда.

Бу ҳақда туркман матбуоти хабар тарқатди. Сўнгги маълумотларга кўра, Жанубий Йолотан конидаги газ заҳираси қарийиб 14 триллион куб мертни ташкил этади ва бу йириклиги бўйича жаҳонда тўртинчи ёки бешинчи ўринда турувчи газ конидир.

Айни пайтда Туркманистонни Хитой билан боғловчи янги газ қувурини ётқизиш ишлари давом этмоқда. Узунлиги 7 минг километрни ташкил этган ушбу қувурни ётқизиш ишлари 2009 йилнинг охирида ниҳоясига етказиш режаланган.
XS
SM
MD
LG