Линклар

Европа парламентига сайлов бошланди


ЕИнинг бир қатор давлатларида Европа парламентига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Европалик сайловчилар Европа парламентидаги 736 ўрин учун курашаётган номзодларга овоз бермоқдалар.

Сайловлар бир вақтнинг ўзида Кипр, Малта, Италия, Латвия, Чехия ва Словакияда ўтказилмоқда.

Буюк Британия, Ирландия ва Ҳолландияда сайловлар пайшанба ва жума куни ўтказилди. ЕИнинг қолган давлатларида эса сайловлар 7 июн кунга белгиланган.

Сайловнинг дастлабки натижалари якшанба куни эълон қилинади.

XS
SM
MD
LG