Линклар

logo-print

Украина Россияга қарзини тўлади


Украина етказиб берилган газ учун Россия олдидаги қарзини тўлаб бўлганини маълум қилди.

Россиянинг Газпром ширкати расмий Киевдан келаси ҳафтанинг сешанба кунигача 500 миллион доллар қарзни тўлашни талаб қилган эди.

Украинанинг Нафтогаз ширкати расмийси қарз тўланганини билдирди, бироқ ҳозирча Газпром ширкати ушбу маълумотни тасдиқлагани йўқ.

Россия томони агар Украина қарзни ўз вақтида тўламаса, келажакда етказиб бериладиган газ учун олдиндан ҳақ тўланишини талаб қилиши ҳусусида огоҳлантирди.

Ўтган йил газ нархи борасида Россия ва Украина ўртасида юзага чиққан можаро туфайли, Европада газ тақчиллиги юзага чиққан эди.
XS
SM
MD
LG