Линклар

Россия Беларус сутидан воз кечди


Россия Беларусда ишлаб чиқарилган 500 турдаги сут маҳсулотларининг мамлакатга олиб кирилишига таъқиқ жорий этди.

Бу ҳақда Россия Бош санитар врачи Геннаддий Онишенко маълум қилди.Унга кўра, Беларус томони Россия қонунларига риоя қилмаган.
Маълум бўлишича, Россия ўтган йилнинг декабр ойида сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга оид янги тартиб жорий этган, бироқ Беларус томони шу пайтгача ушбу талабларни ўзида жорий этмаган.

Сут маҳсулотларига таъқиқнинг жорий этилиши Россия-Беларус муносабатлари совуқлашган бир даврга тўғри келди.

Ўтган ой якунида Россия Молия вазири Беларуснинг иқтисодий барқарорлигини савол остига қўйгандан сўнг, президент Лукашенко расмий Минск Россиянинг таъсир доирасидан чиқажагини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG