Линклар

logo-print

Обама Саркози билан учрашди


АҚШ президенти Барак Обама Франция президенти Николя Саркози билан биргаликда Эронни ўз ядровий дастурини ривожлантирмасликка чақирди.

Президентларнинг учрашуви Франциянинг Каен шаҳрида бўлиб ўтди.

Сўзлашувлардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида гапирган Барак Обама Теҳрон билан ядровий дастурни муҳокама этишда талабчан сиёсат юритиш лозимлигини таъкидлади.

Франция раҳбари эса Эрон раҳбарининг ўтмишда қилган бир нечта баёнотидан ташвишда эканини маълум қилди.

Куннинг иккинчи ярмида АҚШ ва Франция президентлари Иккинчи жаҳон уруши даврида иттифоқчи кучларининг Нормандияга туширилишининг 65 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этадилар.
XS
SM
MD
LG