Линклар

logo-print

Мексикада ёнғин болалар ҳаётига зомин бўлди


Мексиканинг Эрмосило шаҳрида болалар боғчасида рўй берган ёнғин оқибатида 30га яқин болакай нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, ўндан зиёд бола куйиш ва газдан заҳарланиш ташҳиси билан маҳаллий шифохонага ётқизилган.

Ёнғин рўй берган маҳал боғчада қарийб 170 бола бўлгани айтилмоқда.

Полициянинг билдиришича, ёнғин боғча олдидаги машина шиналари сақланадиган омборда бошланган ва номаълум сабабларга кўра, ёнғин тез орада боғча биносига ўтган.
XS
SM
MD
LG