Линклар

logo-print

Бугун Ливанда парламент сайлови бўлмоқда


Сайловчилар ўзаро кескин рақобатда бўлган икки томон — етакчиси Саъад ал Ҳаририй бўлган ва Ғарб қувватловига таянган сунний мусулмонлари сиёсий иттифоқи ҳамда Сурия, Эрон каби давлатларга таянган шиа мусулмонларининг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига овоз бермоқда.

Президент Мишел Сулаймон овоз бериб бўлгач, сайлов жараёнидан қониқиш ҳис қилаётганини айтди ва агар кимдир вазиятни кескинлаштиришга уринса, бундан ҳамма ютқазишидан огоҳлантирди.

Бу сайлов чоғида зўравонлик ҳаракатлари олдини олиш учун 50 мингга яқин хавфсизлик хизмати ходими сафарбар қилинган. Шунингдек, 200га яқин халқаро кузатувчи сайлов жараёнини кузатмоқда.

Халқаро кузатувчилар гуруҳига етакчилик қилаётган АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер Ливан сиёсий партиялари ва уларнинг хориждаги тарафдорларини жанжал чиқармасдан, сайлов натижаларини тан олишга чақирди.

Сайлов Тошкент вақтида билан кечки соат 8 да якунланади ва дастлабки натижалар 7 июн куни оқшом маълум бўлиши кутилмоқда.

Ливан қонунчилигига биноан 128 аъзолик парламент насроний ва мусулмон гуруҳлари ўртасида тенг тақсимланади.
XS
SM
MD
LG