Линклар

logo-print

Европарламент сайловининг якуний босқичи ўтказилмоқда


Бугун Европа иттифоқига аъзо 19 та давлат Европа парламенти учун якуний босқичда овоз бермоқда.

Парламентдаги 736 ўриннинг асосий қисмини эгаллаб турган марказчи партиялар ўз ўрнини сақлаб қолиши кутилмоқда. Бироқ сайловчилар иштироки суст бўлгани боис ашаддий ўнгчи партиялар ҳам парламентдаги позицияларини кучайтириб олиши кутилмоқда.

Сайлов олдидан ўтказилган жамоат сўровлари Европа иттифоқига аъзо 27 давлат ҳудудида яшайдиган сайлов ёшидаги 375 миллион сайловчининг ярмидан озроғи сайловда қатнашиш ниятида эканини кўрсатган эди.

Таҳлилчилар фикрича, Европа иттифоқи ҳудудида яшовчи кўпчилик сайловчилар Европа парламентининг Европа комиссияси ва Европа кенгаши билан ўзаро ваколатлари тақсимотини тушунмагани боис бу сайловга у қадар катта қизиқиш билан қараётгани йўқ.
XS
SM
MD
LG