Линклар

Нетаняҳу сиёсий дастурини эълон қилади


Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу кейинги ҳафтада ўз маҳкамасининг тинчликни барқарорлаштириш ва хавфсизлик бобидаги сиёсати дастурини баён қилмоқчи.

7 июн куни бу ҳақда маълум қилган Нетаняҳу ўз нутқи кейинги ҳафтанинг қайси кунига белгиланганини аниқ айтмади.

Пайшанба куни Қоҳирада сўзлаган АҚШ президенти Барак Обама Вашингтоннинг Исроил билан иттифоқчилик алоқалари мустаҳкам эканини урғулаган, бироқ, фаластинликларнинг истакларига қарши бормасликни ваъда қилиб, Ғарбий соҳилдаги яҳудий аҳоли пунктлари қурилишини тўхтатиш тўғрисидаги чақириғини такрорлаган эди.
XS
SM
MD
LG