Линклар

Перуда комендантлик соати жорий қилинди


Перудаги Амазонас вилоятида полиция ва маҳаллий намойишчилар ўртасида чиққан тўқнашувлар ортидан комендантлик соати жорий қилинди.

Перу ҳарбийлари шаҳар бўйлаб, назорат пунктларини ўрнатди. Расмий маълумотларга кўра, жума кунги тўқнашувларда камида 22 полициячи ва 9 намойишчи қурбон бўлган. Аммо намойишлар 30 сафдоши қурбон бўлганини айтмоқдалар.

Перу ҳукуматининг бу ҳудуддаги газ ва нефт манбаларини қазиб олиш лойиҳасини чет эллик компанияларга тақдим қилиш тўғрисидаги қарори маҳаллий аҳоли норозилигига сабаб бўлди. Оқибатда, намойишга чиққан 5 мингга яқинодам вилоятдаги йирик магистрал йўлни тўсиб қўйди. Сал сўнгра полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашув бошланиб кетган эди.

Бу тўқнашувлар Амазонасда 1990 йиллардан кейин қайд этилган энг қонли воқеа, деб баҳоланмоқда.
XS
SM
MD
LG