Линклар

logo-print

Иккинчи фронт очилишининг 65 йиллиги нишонланди


Бугун Гитлер армиясига қарши иттифоқчи кучлар қўшинларининг Нормандияга киритилганига 65 йил тўлди.

1944 йил 6 июн куни Ғарбий Европани нацистлардан ҳимоя қилиш учун иттифоқ қўшинлари Франциянинг шимоли-ғарбидаги Нормандия қирғоғига ташланган эди. Бу воқеа инсоният тарихидаги энг йирик десант операцияси сифатида муҳрланган ва унда 3 миллиондан ортиқ ҳарбий иштирок этган.

Буни хотирлаб, Нормандияда ўтказилаётган бу йилги маросимда АҚШ президенти Барак Обама ҳамда унинг франциялик ҳамкасби Николя Саркози, Канада бош вазири Стефан Харпер, Британия бош вазири Гордон Браун ва Британия шаҳзодаси Чарлз иштирок этди.

Маросимда сўзлаган нутқида АҚШ президенти Обама Нормадия десант операциясини 20 асрдаги воқеалар ривожини ўзгартирган йирик ҳодиса, деб баҳолади. Президент Саркози эса операция чоғидаги қурбонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Бу хотира маросимининг махсус меҳмони президент Обаманинг 84 ёшли тоғаси Чарли Пайне бўлди. У Бухенвалд концлагери тутқунларининг озод этилишида иштирок этган.
XS
SM
MD
LG