Линклар

Покистонликлар Толибондан ўч олмоқда


Покистон шимоли-ғарбида маҳаллий аҳоли орасида тузилган қуролли гуруҳ Толиблар жойлашган нуқталарга ҳужум уюштирди.

Хабарларга кўра, тоғли ҳудуддаги Юқори Дир туманида яшовчи аҳоли Толибларнинг қўшни Док Дарра туманидаги таянч пунктларига шанба куни ҳужум қилган. Жанг чоғида Толибларнинг 4 аскари ўлдирилган.

Жума куни Юқори Дир туманида ҳудкуш ўзини портлатган ва ўзи билан 30 одамни ўлдирган эди. Юқори Дирда тузилган маҳаллий гуруҳ шу ҳужум учун Толиблардан қасос олганини айтмоқда.

Юқори Дир тумани Сват водийсига туташган ва Толибларнинг Покистон шимолидаги асосий базаси ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG