Линклар

"Ўзбекистонни билганлар сармоя ëтқизмайди".

  • Фаррух Юсуфий

ЎзА агентлиги хабарида айтилишича, президент Каримов ва баҳрайн қироллиги молия вазири ал Халифа учрашувида икки томонлама алоқаларнинг ривожалнтиришга қизиқиш билдирилган.

ЎзА агентлиги хабарида айтилишича, президент Каримов ва баҳрайн қироллиги молия вазири ал Халифа учрашувида икки томонлама алоқаларнинг ривожалнтиришга қизиқиш билдирилган.

Расмий Тошкент кейинги пайтда Ўзбекистонни билмайдиган¸ у билан алоқа қилмаган мамлакатлар билан "инвестиция ëтқизиб қолармикан", деган мақсадда кўпроқ алоқа боғлашга ҳаракат қилаяпти.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 5 июн куни Баҳрайн қироллигининг молия вазири Аҳмад бин Муҳаммад Ал Халифани қабул қилди.

ЎзА агентлиги тарқатган расмий хабарда айтилишича, президент Каримов Баҳрайн қироллиги Молия вазири ташрифини икки томоннинг ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдираётгани белгиси¸ дея баҳолаган. Шайх Аҳмад Ал Халифанинг Ўзбекистонга ташрифи расмийми ё хусусийми¸ бу ҳақда ЎзА агентлиги индагани йўқ.

Ўзбекистоннинг Баҳрайн ва умуман араб давлатлари билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларини жуда ривожланган, деб бўлмайди. Расмий хабарномада ҳам бу факт эътироф этилган бўлса-да, икки давлат дипломатик идоралари ўртасида йўлга қўйилган маслаҳатлашувлар Ўзбекистон ва Баҳрайннинг халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлай олишига имкон бериши таъкидланган.

Кузатувчилар Ўзбекистон билан Баҳрайн ўртасидаги ягона ўхшашлик иккала мамлакатда ҳам авторитар тузум амал қилишидадир, деган фикрда.

Масалан, Freedom House ташкилотининг “Дунёдаги эркинлик” номли сўнгги ҳисоботида Ўзбекистон ҳам, Баҳрайн ҳам эркин бўлмаган мамлакатлар, дея таснифланган.

"Баҳрайнда ҳам Ўзбекистондагидек, ҳокимият тепасидаги қирол оиласи инсон ҳуқуқларига катта ҳурмат кўрсатмайди, мухолифатни таъқиб қилиб келади, мамлакатда амал қилувчи матбуотга оид қонунлар сўз эркинлигини жуда чеклаб қўйган", дейди кузатувчилар.

Баҳрайн қирол оиласининг аъзоси шайх Аҳмад ал Халифанинг Ўзбекистонга ташрифи ва президент Каримов билан учрашуви аҳамияти ҳақида ўзбекистонлик сиёсатшунос ва кўп йиллар араб давлатларида ишлаган собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев билан суҳбатлашдик.

Тошпўлат Йўлдошев: Ўзбекистоннинг араб мамлакатлари билан¸ шу жумладан Баҳрайн билан алоқалари тор деса ҳам бўлади. Бунинг сабаби уларнинг Ўзбекистоннинг иқтисодига¸ чиқараëтган маҳсулотларига ҳам қизиқиши кам.

Ўзбекистон кейинги пайтда Ўзбекистонни билмайдиган¸ у билан алоқа қилмаган¸ шарт-шароитлари билан яхши тушунмаганлар билан инвестиция ëтқизиб қолармикан, деган мақсадда кўпроқ алоқа боғлашга ҳаракат қилаяпти.

Баъзи бир маълумотларга қараганда¸ Уммон султонлиги¸ БАА¸ Бразилия ва Баҳрайн каби давлатлар билан инвестция ëтқизиб қолмасмикан, деган мақсадда алоқани ривожлантиришга ҳаракат қилишаяпти.

Бунинг сабаби¸ Ўзбекистонни билган давлат Ўзбекистонга инвестиция ëтқизмаяпти.

Озодлик: Расмий хабарда Баҳрайн Молия вазирининг Ўзбекистонга ташрифининг мақсадлари ҳақида индалмаган. Қатор вазирликларда музокара ўтказипти¸ деб қисқача айтиб ўтиб кетишган. Ташрифнинг расмий ëки норасмий эканлиги номаълум. Бошқа томондан президент томонидан қабул қилиниши нимани англатиши мумкин?

Тошпўлат Йўлдошев: Ислом Каримов молия институти вакилларини¸ одатда¸ қабул қилади. Баҳрайн Молия вазири Баҳрайнни бошқариб келаëтган династия вакили бўлганлиги сабабли¸ уни фақат Каримов эмас¸ балки Иқтисод вазирлиги¸ Ташқи савдо вазирлиги¸ савдо палатаси вакилларининг ҳам қабул қилиши табиий. Шу жумладан Ташқи ишлар вазирлиги ҳам.

Ўзбекистоннинг чет эл инвестициялари учун бизнес имкониятларини ëритишга¸ иложи борича Ўзбекистонни мақташга ҳаракат қилишади.

Шу сабабли Баҳрайн Молия вазирининг қабул қилиниши кун тартибидаги масала ва табиий.

Озодлик: Расмий хабарда “Икки давлат дипломатик идоралари ўртасида мунтазам маслаҳатлашувлар йўлга қўйилган. Бу эса ўз навбатида икки давлатнинг халқаро майдонда бир бирини қўллаб-қувватлашига имкон беради” деган фикрлар айтилган. Freedom House ташкилоти маълумотига кўра¸ иккала давлатнинг ҳам эркин бўлмаганлиги инобатга олинса¸ бу нимани англатади?

- Қайси давлат билан дипломатик алоқалар бўлса¸ албатта бу давлат билан ташқи сиëсатга оид бўлган¸ экстремизм¸ терроризмга оид бўлган нарсалар ҳақида дипломатик каналлар орқали бир бирига информация бериб¸ маълумот алмашиб туришади.

Баҳрайннинг ташқи масалаларда Ўзбекистон билан қанчалик боғлиқлигини кўрадиган бўлсак¸ Баҳрайнда авторитар монархия тизими¸ Ўзбекистонда диктатура. Булар маълум даражада¸ БМТ доирасида бир бирини қувватлаб туришади. Инсон ҳуқуқлари Баҳрайнда ҳам¸ Ўзбекистонда ҳам поймол қилинади¸ - дейди Тошпўлат Йўлдошев.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG