Линклар

Европарламент сайлови якунланди


Якшанба куни Европа Иттифоқининг 19та давлатида ўтказилган Европарламент сайловларида, дастлабки маълумотларга кўра, ўнг марказ партиялар ғолиб чиққан.

Германияда Канцлер Ангела Меркелнинг Христиан демократлар блоки сайловчиларнинг 38 фоиздан кўп овозини тўплай олган. Уларнинг рақиби социал-демократлар эса овозларнинг 21 фоизини қозонган.

Франция ва Италияда ҳам иқтидордаги партиялар устун келган. Грецияда эса мухолифатдаги ПАСОК социалистлар партияси иқтидордаги Янги демократик партияни доғда қолдирган.

Буюк Британия, Ирландия, Австрия, Болгария ва Нидерландияда ҳам иқтидордаги партиялар мухолифларига мағлуб бўлган.
XS
SM
MD
LG