Линклар

logo-print

Мусавий Аҳмадийнажодни айблади


Эронда президентликка номзод Ҳусайн Мусавий президент Маҳмуд Аҳмадийнажодни мамлакатдаги иқтисодий вазият борасида халқни алдаётганликда айблади.

Телевидение орқали чиқишида Мусавий Эронда инфляция даражаси 25.4 фоизни ташкил этиши кўрсатилган Марказий банк маълумотларини очиқлар экан: “Бу рақам Аҳмадийнажод айтаётганидек 15 фоиз эмас”, деб таъкидлади.

Ҳусайн Мусавий Эронда президентликка номзодини қўйган икки ислоҳотчи номзоднинг бири ва Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг асосий рақиби саналади.
XS
SM
MD
LG