Линклар

Тимошенко президент бўлмоқчи


Украина бош вазири Юлия Тимошенко мамлакатда 2010 йилда бўладиган президентлик сайловига номзодини илгари суришини билдирди.

- Сиёсатда “сен аёлсан” деган тушунчани унутиш керак. Бу ерда ҳамма тенг. Мардлик ва масъулият эркакларга ҳам етишмаслиги мумкин, менда эса бу хислат етарли. Мен президентлик сайловида қатнашаман ва уни ютаман, - деди Тимошенко.

Юлия Тимошенконинг бу ҳақдаги баёноти Украинадаги асосий мухолиф партия саналган Регионлар партияси Тимошенко блоки билан коалиция тузишдан бош тортганидан сўнг янгради.

Президент Виктор Юшченко рақиби бўлган Тимошенко тарафдорлари Регионлар партияси етакчиси Виктор Янукович билан ҳукумат коалицияси тузиш борасида сўзлашувлар олиб бораётган эди.

Украинада сайловлар 2010 йил январига белгиланган.
XS
SM
MD
LG