Линклар

Пхеньян АҚШ журналистларини жазолади


Шимолий Корея Олий суди америкалик икки журналистни 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ҳукмга кўра¸ журналистлар жазони кучайтирилган тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясида ўтайди. Шимолий Корея ахборот агентликларининг ёзишича, опа-сингил журналистлар Лаура Линг ва Эуна Ли ғараз ниятлар билан чегарани ноқонуний равишда бузганликда айбдор, деб топилган.

АҚШнинг Current TV телеканали ходималари март ойида Шимолий Корея-Хитой черасида қўлга олинган эди.

Айни пайтда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Лаура Линг ва Эуна Лига қўйилаётган айбловлар асоссиз эканини таъкидлаб, расмий Пхеньянни журналистларни озод этишга чақирди.

Бундан ташқари, Ҳиллари Клинтон АҚШ Шимолий Кореяни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатига қайтадан киритиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Вашингтон ўтган йил октябр ойида Шимолий Кореяни мазкур рўйхатдан чиқаришга қарор қилган эди.
XS
SM
MD
LG