Линклар

АҚШ Яқин Шарқ тинчлик жараëнини жонлантирмоқчи


АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел президент Барак Обама Исроил ва Фаластин ўртасида тўғридан-тўғри тинчлик музокаралари бошлаш иштиёқида эканини маълум қилди.

Митчелга кўра, ушбу музокаларнинг асосий мақсади минтақада барқарор тинчлик ўрнатиш ва Исроилнинг ўз қўшнилари билан алоқаларини нормаллаштиришга кўмаклашишдан иборат.

Жорж Митчелнинг мазкур баёноти Фаластинга ёрдам кўрсатиш мавзуида донор мамлакатларнинг Норвегия пойтахтида иш бошлаётган анжумани арафасида янгради. АҚШ расмийсининг келаси кунларда Яқин Шарққа сафар қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG