Линклар

Жаҳонда ҳарбий харажатлар кўлами ортмоқда


Швециядаги тадқиқот марказига кўра, жаҳон давлатларининг ҳарбий харажатлари 2008 йилда энг рекорд даражага кўтарилиб, харажатлар кўлами 1.464 триллион долларни ташкил этган.

Маълум бўлишича, ҳарбий харажатлар кўлами сўнгги 10 йил ичида қарийб 45 фоизга ортган.

Швециялик тадқиқотчиларнинг билдиришича, АҚШ ҳарбий мақсадлар учун энг кўп маблағ сарфлаётган давлат бўлиб қолмоқда.

АҚШдан сўнг рўйхатдан Хитой, Франция, Буюк Британия ва Россия ўрин олган.
XS
SM
MD
LG