Линклар

"Орзуим - ўз ватанимда Оллоҳга жонимни топшириш"

  • Абдулла Искандар

Сожида опа¸ гарчи Ўзбекистондан узоқда бўлса-да¸ ўзбекча ҳаëт тарзини давом эттираëтгани¸ ўзи ва турмуш ўртоғи Алибой ака учун невараларни эркалашдан завқлироқ нарса йўқлигини айтади.

Сожида опа¸ гарчи Ўзбекистондан узоқда бўлса-да¸ ўзбекча ҳаëт тарзини давом эттираëтгани¸ ўзи ва турмуш ўртоғи Алибой ака учун невараларни эркалашдан завқлироқ нарса йўқлигини айтади.

Бугунги қаҳрамонимиз - мухолифатчининг рафиқаси бўлгани учун курраи заминни саргардон кезган¸ оиласининг бир қисми Самарқандда¸ яна бири Канадада¸ ўзи эса Норвегияда яшаëтган 65 яшар Сожида опа.

“Айрим пайтлари невараларимни ўйлаб¸ жуда ҳам хафа бўлиб кетаман”.

Сожида опанинг болалик кунлари минглаб бошқа ўзбеклардан фарқ қилмайди.

Сожида опа: Мен Сирдарë вилояти¸ Зомин туманида туғилганман. Ота-онам ўқитувчи бўлган. Бизлар оилада беш қиз¸ икки ўғилмиз. Бизлар ҳаммамиз ўқимишлимиз.

Ота-онам қийинчилик давр бўлишига қарамасдан¸ болаларнинг ўқишига жуда берилган одамлар бўлган. Ҳаммамизни ўқитишган.

Биз катта бўлиб қолганимизда¸ онамлар пенсияга чиққан эди. Мен ўшанда Самарқандда биология факультетида ўқидим.

Озодлик: Мактабда¸ институтда ўқиб юрган пайтларингизда¸ глобусга кўзингиз тушиб¸ бир кун келиб Канада¸ Норвегия каби мамлакатларга бораман деб ўйлаганмидингиз? Шу мамлакатлар ҳақида тасаввурингиз бўлганми?

- Тасаввурим бўлмаган. Ўғлим Канаданинг хоккейини яхши кўрарди. Ҳар доим хоккей кўрардик.

Болаларимнинг ҳаммаси ўқимишли. Ўзим ишламаган бўлсам ҳам¸ болаларим ўқимишли. Уйда дунëқарашимизга¸ географияга¸ тарихга жуда катта эътибор берардик.

Американинг пойтахтими¸ Канаданинг пойтахтими – Ўзбекистонда пайтимизда ҳаммасини билардик. Лекин ҳеч борамиз деб ўйлаганимиз йўқ.

Катта ўғлим институтда ўқиб юрган пайтида¸ “Худо хоҳласа¸ мен чет элда яшайман. Битта кнопкани боссам¸ овқат чиқади” деб айтарди¸ биз кулардик¸ дейди Сожида опа.

Сожида опа ўзбек мухолифатининг кекса вакилларидан бири Алибой ака Йўляхшиевнинг рафиқаси. Алибой ака Йўляхшиев тазйиқларга учраб мамлакатни тарк қилганида¸ унга эргашиб ватандан айри тушишни истамаган эди.

Сожида опа: Инсоннинг бошига шундай нарсалар келиб турадида. Энди билиб олдик: Оллоҳ бор экан¸ яккаю-ягона Оллоҳга сиғиниш керак экан.

Бизлар энди фолчи-молчиларга бориб юрганмизда. Энди суҳбат деганингизга айтаяпман. Борганимизда битта қизимга “Сен Америкага кетасан” деди.

Озодлик: Қачон бўлди бу гап?

Сожида опа: 1993 йиллармиди¸ 1994 йиллармиди. Шу гапни айтганида ҳаммамиз “Бўлиши мумкин эмас” деб куламизда.

Ë Америкага¸ ë Канадага¸ ë Норвегияга кетаман деган нарса хаëлимга келган эмас. Тақдир экан. Нима дейсиз энди.

Канада ва Норвегия деган номларни эшитган бўлса-да¸ бир кун келиб бу юртларда яшаш фикри Сожида опанинг хаëлига ҳам келмаган эди.
Озодлик: Дастуримизнинг ҳам номи “Давр менинг тақдиримда”. Мана сизнинг тақдирингиздаги 20 йиллик давр. Алибой ака билан бошида Москвага келдингиз-а?

Сожида опа: Йўқ¸ бизларнинг келишимиз бошқача бўлган.

Озодлик: Қандай бўлган?

Сожида опа: Мен оғир касал эдим. Амалиëтдан чиқдим¸ амалиëтни нотўғри қилишди. Беш йилми-олти йилми жуда оғир касал бўлиб ëтдим.


Бу кишининг (хўжайинимнинг демоқчи – таҳр.) иш жойларида жуда кўп нарсалар бўлди. Бу кишига қарши чиққан кўп одамлар бўлди. Умуман бу киши ҳам ўша ерда ишлай олмаслигини билди.

Кейин бу киши чиқиб кетишга ҳаракат қилди. Чиқиб кетишга ҳаракат қилганида¸ бизлар ҳеч нарса деганимиз йўқ. Вазият шундай экан¸ деб индаганимиз йўқ.

Бу киши чиқиб кетди. Бизлар қолдик. Бола-чақа билан тирикчиликни ўтказиб юрдик. Айрим пайтлари бу киши ëрдам бериб турди.

Турмушга чиқмаган иккита кичкина қизим бор эди. У пайтлари бу қизларим Туркияга келиб кетиб юрарди. Хўжайиним иккита қизимизнинг Туркияга келишини таклиф қилди. Шундай қилиб иккита қизимизни Туркияга жўнатдик. Улар Туркияда икки ой туришди.

Энг кичкина қизим ҳуқуқшуносликка сиртдан ўқишга кирган эди. Шунинг диплом оладиган вақти яқинлашган эди. У икки ой ўтгач¸ Туркиядан қайтди. Катта қизим эса қолди.

Катта қизим мендан ажралиб ўрганмаган эди. У телефонда дод деб йиғлаб “Опа¸ келинг. Мен яшай олмаяпман” деди.

Шу баҳона билан мен Туркияга келдим. Шу билан кейин бизлар Канадага келиб қолдик. Энг кичкина ўғлим билан хўжайиним Норвегияга қараб кетди.

Озодлик: Икки дунë бир қадам эканда. Шунақа бўлиб қолипти. Шуни ўйлаганмидингиз?

- (кулиб) Йўқ¸ асло. Ўзбекистонда ҳам мен болаларим кўп бўлганлиги учун ҳеч қаерга чиқмаганман. Бу нарса менинг хаëлимга ҳам келмаган.

Қариндошларимизнинг уйига икки-уч марта борганман. Бундан бошқа ҳеч қаерга чиққан эмасман. Бу нарса етти ухлаб тушимга кирмаган¸ дейди Сожида опа.

Ҳаëт ҳар ерда ҳаëт. Сожида опа ўғил уйлади¸ қиз чиқарди. Бугун набиралар тарбияси билан банд.

Сожида опа: Ўзбекистонда иккита қизим турмушга чиққан¸ битта ўғлим уйланган эди. Норвегияда битта қизимни турмушга бердим.

Озодлик: Норвегияда қиз чиқариш қандай бўлди? Қизингизни кимга бердингиз?
Норвегияда қизига Самарқанддаги каби катта тўй қилолмаган бўлса-да Сожида опа¸ қизининг оиладаги бахтидан мамнун.

Сожида опа: Илгари Туркманистондан Ироққа чиқиб кетган оилалар бор экан. Улар ҳам уруш туфайли биздан анча олдин бу ерга келиб қолишган. Шуларнинг ўғлига турмушга бердим. Кичкина қизим ҳали турмушга чиқмаган. У ҳозир Канадада.

Озодлик: Тўй қилдингизми¸ қанақа бўлди? Самарқанддагидан фарқли бўлдими?

Сожида опа: Канада ва Норвегияда танишларимиз бор эди. Косовадан¸ Югославиядан¸ Арабистондан келган мусулмонлардан танишларимиз бор эди.

Ўзи биринчи келган пайтимизда умуман танишимиз йўқ эди. Дадаси билан кичкина акаси “Эркакларни алоҳида¸ аëлларни алоҳида қилиб ўтказамиз” деди. Бизда энди бунақа қилиб бева аëлларни турмушга беради, дедик.

Мен: “Қандай қилиб бундай қиламиз? Бу бева эмаску. Ахир бунинг тўйи бўлаяптику!” дедим. Булар “Кимни чақирамиз?” деди.

Кейин мен куëв билан ҳам маслаҳатлашдим. “Бу ҳам ҳаëтда бир марта турмушга чиқади. Бунинг ҳам орзу-ҳаваси бор. Биз Ўзбекистонда бўлганимизда¸ 300-400 одам чақирардик” дедим.

Шу билан куëвимиз пича ўйлади. Буларнинг у ер¸ бу ердан келган беш-олтита одамлари бор экан.

“Ўшаларни чақирамиз. Бир уйда аëллар¸ бир уйда эркаклар бўлмайди. Бир жой танлаймиз. Шу ерда тўй қиламиз” деди. Хурсанд бўлдик. Тўйимиз яхши ўтди. 30-35 та киши бўлди.

Озодлик: Қизингиз бахтлими?

Сожида опа: Ҳа¸ у жуда бахтиëр. Битта ўғли бор. Боласини еру кўкка ишонмайди. Мен Канадада пайтимда¸ “Қизларимнинг ëши катта бўлиб кетди. Энди қандай бўлар экан” деб жуда кўп ўйланар эдим.

“Бирортага тегинглар. Мусулмонлар борку” десам¸ қизларим хоҳламас эди. Ҳозир энди “Она¸ тўғри айтган экансиз. Ҳозир бахтиëрман. Фарзандим бор”, деб хурсандчилигини билдиради. Мен ҳам хурсандман.

Озодлик: Мана сиз мухолифатчига рафиқа бўлиб анча қийинчиликларни кўрдингиз.

Сожида опа: Жуда ҳам кўп қийинчиликларни кўрдим. Ҳозир ҳам соғлигим яхши эмас. Касалвандман.

Озодлик: Ўз бошингиздан кечирганларингизни болаларингизга раво кўрасизми?

Сожида опа: Йўқ¸ мен буни болаларимга асло раво кўрмайман. Инсон ҳаëтга бир марта келади.

Мен ҳам “Инсон ҳаëтган бир марта келади. Орзу-ҳавасларини кўрсин” деб айтмайман. Масалан¸ ҳаддан ташқариликни мен ўзим ҳам хоҳламайман.

Озодлик: Алибой ака мухолифат бўлганидан кўра¸ олим бўлиб¸ илм қилиб юраверса яхши деб ўйлаб¸ у кишига дакки бермаганмисиз?

Сожида опа: Мен Ўзбекистонда бу кишини жуда кўп қайтарганман. Мен сиëсатни жуда ëмон кўрганман. Болаларимга “Сиëсатга аралашманглар” деб келардим.

Ватанимнинг миллати шунча хорликда¸ зорликда яшаса ҳам¸ негадир мен сиëсатни ëмон кўраман. Оллоҳ Таоло “Мен севган одамни сев¸ севмаганни севма” деган.

Аслида мусулмонлар деймиз. Лекин ўйлаб қарасангиз¸ улар мусулмонлар эмасда. Мусулмонларни кўрган пайтимда¸ уларнинг қилган қилиқлари¸ дунëқарашлари¸ болаларига қилган муомалалари менга озроқ ëқмайди.

Оллоҳга шукур 11 нафар неварам¸ бир нафар чеварам бор. Мен энди фақат шуларни ўйлайман. Туриб-туриб ҳар замонда бу кишига (хўжайинимга демоқчи – таҳр.) “Бу болаларнинг ғайридинлар ëнига келишига биз сабабчи бўлганмиз. Оллоҳ бизни кечирармикан?” деб айтаман.

Булар ëшлар. Буларни бошқариш жуда қийин. Биринчидан¸ бу ерда тарбия масалалари жуда ëмон. Буларнинг билими қандай бўлар экан¸ ҳаëт тарзи қандай бўлар экан, деб ўйлаб гоҳида хафа бўлиб қоламан.

Айрим пайтлари невараларимнинг келажакдаги ҳаëти қандай бўлар экан деб ўйлаб хафа бўлиб кетаман.

Ўзингиз билсангиз керак¸ болаларнинг тарбия масаласида мен бу мамлакат билан келишмадим.

Сожида опа¸ эркинликда яшаëтган невараларининг ўзбекча гапирмай¸ ўзбекча ўйламай қолаëтганидан ташвишда.
Озодлик: Нимаси ëқмади? Эркин бўлса¸ Ўзбекистондагидай МХХ келиб текширмаëтган бўлса.

Сожида опа: Гап эркинлигида эмасда. Айниқса¸ қизларнинг ҳаëти тўғрисида жуда кўп ўйланаман. Болаларим: “Сиз битта оилангизни эмас¸ бутун дунëни ўйлайсиз. Ҳеч тинчимайсиз. Нимага бунча ўйлайсиз?” дейди.

Озодлик: Оилангизнинг ярми Канадада¸ ярми Норвегияда¸ ярми Самарқандда. Шу маънода бутун дунëни ўйлаганингиз ҳам тўғрида.


Сожида опа:
(кулиб) Ҳа¸ тўғри. Буларни ҳам ўйлайман. Бу ердаги ўғлим “Она¸ бир кун мен Канадага кетаман” дейди.

Мен “Тўғри қиласан болам. Бир бирларингизга яқин бўлганларинг маъқулроқ” дейман. Энди бирлашишнинг ҳаракатини қилиб ëтибмиз.

Бир оëғи Норвегияда, яна бир оëғи Канадада бўлган Сожида опа, қани эди бандаликни ватанимда бажо келтирсам деб орзу қилади.

Сожида опа: Алҳамдилуллоҳ¸ иншооллоҳ. Оллоҳ менга умр бериб турса¸ сизга тўғри келадими келмайдими, ўзимнинг ичимдаги гапларимни айтаяпман¸ қабринг мўминларнинг ëнида бўлсин деган.

Менинг биттаю-битта орзуим ўз ватанимда Оллоҳга жонимни топшириш.

Масалан¸ ҳозир невараларим ўзбек тилида гаплаша олмайди. Жуда хафа бўлиб кетаман.

Болаларим мендан олдин Канадага келган эди. Мен келсам¸ болаларим ўзбек тилини унутаëтган экан.

Мен болаларимга “Наҳотки ўз тилларингни унутиб юборасизлар. Болаларингга ҳам ўзбек тилини ўргатинглар” дедим.

Озодлик: Мана шунча йўл босибсиз. Чиқарган хулосангиз қандай?

- Нима дейишим керак. Хулосам, ватанимни жуда севаман. Халқини ҳам севаман. Инсоннинг ичида яхшиси ҳам бўлади¸ ëмони ҳам бўлади. Худди шунга ўхшаб буларда яхшиси ҳам бор¸ ëмони ҳам бор¸ дейди Сожида опа.

"Давр менинг тақдиримда" дастурининг бугунги қаҳрамони мухолифатчига рафиқа бўлгани учун саргардон бўлган Сожида опа Йўляхшиева бўлди.
XS
SM
MD
LG