Линклар

logo-print

Браунга босим кучаймоқда


Буюк Британияда иқтидордаги Меҳнат партиясининг Европа парламентига ўтказилган сайловда мағлуб этилиши Бош вазир Гордон Браунни истеъфога чиқариш тўғрисидаги чақириқларнинг янада кучайишига сабаб бўлди.

Якшанба кунги сайловда консерваторлар ҳамда Буюк Британия Мустақил партияси яхши натижага эришди. Меҳнат партияси эса 15 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Айни пайтда Гордон Браун етакчилигидаги Британия ҳукумати жамоатчилик босимига учраб келмоқда. Ҳукумат расмийлари ва депутатларнинг давлат маблағларини суистеъмол қилиши билан боғлиқ жанжал туфайли, ўтган ҳафта давомида 6 нафар вазир истеъфога чиқишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG