Линклар

Ливанда аксилсурия иттифоқи ҳокимиятга келмоқда


Ливанда якшанба куни ўтказилган парламент сайловида Саад Ҳаририй раҳбарлигидаги аксилсурия иттифоқи Эрон ва Сурия қувватловига таянган "Ҳизбуллоҳ" ва унинг тарафдорлари устидан ғалаба қозонди.

Сайловнинг якуний натижаларига кўра, Саад Ҳаририй етакчилигидаги коалиция 128 ўринли парламентнинг 71 тасини қўлга киритди. "Ҳизбуллоҳ" ва унинг тарафдорлари эса 57 депутатлик ўринни эгаллади.

Ливан келажаги учун муҳим, деб эътироф этилган ушбу сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг тахминан 55 фоизи иштирок этди.

Саад Ҳаририй 2005 йилда ўлдирилган Ливан собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг ўғлидир.
XS
SM
MD
LG