Линклар

Европа парламенти ўринлари тақсимланди


Якшанба куни ЕИнинг 27та давлатида Европа парламентига ўтказилган сайловларда марказ-ўнгчи партиялар ғолиб чиқди.

Маълум бўлишича, ЕИ бўйлаб овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 375 миллион фуқаронинг 43 фоизи ушбу сайловларда иштирок этган.
ЕИнинг билдиришича, сайлов натижаларига мувофиқ марказ-ўнгчи партиялар 736 ўринли Европа парламентидаги 267 мандатга эга бўлмоқда. Сўлчи партиялар эса 159та ўринни қўлга киритмоқда.

Германия, Франция, Польша ва Италияда иқтодордаги ўнг партиялар ўз рақибларини мағлуб этган бўлса¸ Словения, Венгрия, Эстония ва Болгарияда эса мухолиф партияларнинг қўли баланд келди.

Шунингдек, Буюк Британия, Ҳолландия, Австрия, Дания, Словакия ва Венгрияда иммиграцияга қарши курашувчи партия вакиллари Европа парламентига сайланишга муваффақ бўлдилар.
XS
SM
MD
LG