Линклар

Бакиев Карзай билан Манасни муҳокама қилади


- Президент Қурмонбек Бакиев келаси ҳафта Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан учрашиб, АҚШ ҳарбийларини Манас базасида қолдириш масаласини муҳокама этиши мумкин, деди Қирғизистон ҳукуматининг юқори мартабали расмийларидан бири Аибек Молдогазиев.

Унга кўра, Афғонистон раҳбари ўтган ҳафта шахсан Бакиевга мактуб йўллаб, Манас тақдири борасида махфий сўзлашувлар олиб боришни таклиф қилган.

Қирғизистон ҳукумати Манас ҳарбий базасини бўшатиб қўйиш учун АҚШ қўшинларига 18 августгача муҳлат берган.

Айни пайтда Бакиевга яқин яна бир расмий Максим Каганер президентларнинг учрашуви жорий ой якунида Екатеринбургда иш бошлайдиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида бўлиб ўтиши мумкинлигини таъкидлади.



XS
SM
MD
LG