Линклар

"Қўшимча дон топширишга қасамëд қиламан"

  • Абдулла Искандар

Бутун дунëда президентлар¸ врачлар ва ҳарбийлар конституцияга қўл қўйиб¸ ўз бурчига садоқат ҳақда тантанали қасамëд қилса¸ Ўзбекистонда фермерлар президент шаъни билан қасамëдга зўрланмоқда.

Бутун дунëда президентлар¸ врачлар ва ҳарбийлар конституцияга қўл қўйиб¸ ўз бурчига садоқат ҳақда тантанали қасамëд қилса¸ Ўзбекистонда фермерлар президент шаъни билан қасамëдга зўрланмоқда.

Жамоатчиликни ҳайратга солувчи қарор ва фармонлар чиқариш бобида Ўзбекистон туркманбоши Ниëзов даври Туркманистонидан ҳам ўзаëтган кўринади - мамлакатда энди фермерни қасам ичтириш урфи бошланди.

Қашқадарë вилояти фермерларига режадан ташқари 20 фоиз кўп дон топшираман¸ деб қасам ичирилмоқда.

Қасамëд матнини қашқадарëлик инсон ҳуқуқлари фаоли Нодир Аҳатовдан олдик.

Нодир Аҳатов жўнатган қасамëд Косон тумани ҳокими Азизовга қаратилган.

Қасамëд матни аввалида Ўзбекистон президентининг 2009 йил 12 майдаги ПК 1111 қарори билан ва Қашқадарë туман ҳокимиятининг Х –213/5 сонли қарори ва Косон туман ҳокимининг бошоқли донларни йиғиштириб олиш ҳақидаги қарорлари билан танишиб чиққанини урғулаган фермер пировардида мана бу тарзда қасам ичади.

“Туманда 2009 йил ҳосили учун етиштирилган бошоқли экинлардан мўл ҳосил йиғиштириб олишда фаол иштирок этиб¸ мавжуд ўрим техникаларидан унумли фойдаланаман¸ белгиланган топшириқларни ўз вақтида бажараман”.

Бу гаплардан кейин косонлик фермер қасамëднинг энг асосий қисмига ўтади.

“2009 йил ҳосили учун белгиланган давлатга дон маҳсулотлари сотиш режасига қўшимча равишда 20 фоиз дон ҳосилини топширишга қасамëд қиламан”.

Ана шундан кейин фермер бу қасам шартлари бузиладиган тақдирда ўзини кутаëтган жазоларга тайëрлиги ҳақида онт ичади.

“Давлатга дон сотиш режасини бажармасдан туриб¸ ғалла талон-тарожлигига йўл қўйилган тақдирда¸ эгаллаб турган лавозимимдан озод этишга ва амалдаги қонунларда белгиланган ҳар қандай тегишли чоралар кўрилишига розиман”.

Косон тумани ҳокимлиги ижод қилган бу қасамëд матни тагида фермер ўз имзосини қўйиши учун жой қолдирилган.

Қашқадарëлик инсон ҳуқуқлари фаоли Гулшан Қораева бу қасамëд матнини қўлига олиб¸ таажжубга тушганини айтади.

- Хабарим бор. Шунақа нарса кўтариб юришган экан. Мен ҳам кеча ўқиб ҳайрон қолдим. Энди Гиппократ қасамини медицина вакиллари ичади¸ яна ҳарбийлар қасам ичади.

Фермерларнинг қасам ичишини эшитиб мен ҳам ҳайрон қолдим. Мен матнни кўрдим¸ ўқидим. Буни Косон тумани ҳокими тасдиқлаб берган¸ дейди Гулшан Қораева.

Гулшан Қораевага кўра¸ дон ҳосили мўл бўлишини қасамëд эмас¸ ëмғир белгилайди.

- Энди буғдойнинг бўлиши ëғингарчиликка ҳам боғлиқда¸ дейди Гулшан Қораева.

Биз косонлик фермерларга ортиқча дон етказиб бериш учун қасамëд ичтирилаëтгани борасида изоҳ беришни сўраб¸ Ўзбекистон деҳқон- фермерлар уюшмасига мурожаат қилдик.

- Ало.

Озодлик: Ало¸ ассалому алайкум.

- Ассалому алайкум.

Озодлик: Бу деҳқон-фермер хўжаликлари уюшмасими?

- Ҳа.

Озодлик: Мен Абдулла Искандарман¸ Озодлик радиосидан телефон қилаяпман.

- Яхшимисиз ака.

Озодлик: Косон туман ҳокимияти фермерларга қасам ичтираëтган экан.

- Ҳозир¸ ака бир минут.

Шундан кейин телефон гўшагини бошқа бир одам олди.

- Ало.

Озодлик: Қашқадарë вилоятида фермерларга дон ҳосилига қўшимча 20 фоиз етиштириб берамиз¸ деган қасам ичтирилаëтган экан. Хабарингиз борми шундан? Бу Қашқадарë вилояти ҳокимининг 2009 йил 16 майдаги Х –213/5 сонли қарори асосида қилинаëтган экан. Қасам ичтириш қанчалик тўғри?

- (ходим телефон гўшагини қўйиб қўйди)

Шундай қилиб¸ маъсуллар қашқадарëлик фермерларнинг қасам ичтирилаëтгани ҳолатини дадил инкор қилишмади.

Қасамëд матнини интернет орқали тарқатган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Абдужалил Бойматов бу ҳолатга изоҳ беришга уринди.

- Ўзбекистонда конституция бор¸ қонунлар бор. Ўзбекистон ҳукумати конституция ва қонунлар асосида иш юритиши керак.

Ўзбекистонда фермерларнинг ҳуқуқлари конституция ва халқаро қонунлар бўйича ҳимояланган. Шундай экан¸ нимага фермерларга қасамëд ичтирилаяпти¸ деб ҳайрон бўлдим¸ дейди Абдужалил Бойматов.

Абдужалил Бойматовга кўра¸ фермерларнинг қасамëдга келтирилиши кулгили ва айни пайтда ачинарли бир ҳолат.

Абдужалил Бойматов: Фермерларга қасамëд қабул қилдириш бу жуда кулгили нарса.

Озодлик: Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Менимча¸ Ўзбекистон ҳукумати шунақа қилиб фермерларни қўрқитмоқчида. Ўзбекистон ҳукуматининг сиëсати умуман ëлғон ва қўрқитиш устига қурилган. Бунақанги ишларни одамларни қўрқувда ушлаб туриш учун қилаяпти деб ўйлайман¸ дейди Абдужалил Бойматов.

Оддий фуқароларнинг у ëки бу вазифани бажариш юзасидан қасамëдга келтирилиши қўшни Туркманистонда марҳум туркманбоши пайтида урф бўлиб ва кейинчалик бу ҳолат Туркманистоннинг янги президенти тарафидан бекор қилинган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG