Линклар

logo-print

Ўзбекистон фуқароси қотил деб топилди


Турсунов устидан 8 июн куни Москва шаҳар суди ҳукм чиқарди.

Турсунов устидан 8 июн куни Москва шаҳар суди ҳукм чиқарди.

Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига нисбатан миллатчи-тақирбошлар ҳужумлари кўпайишига яна бир баҳона кўпайди - самарқандлик муҳожир даҳшатли жиноятларда айбдор деб топилди.

Москва шаҳар суди 15 яшар мактаб ўқувчиси Анна Бешновани зўрлаб ва кейинчалик уни ваҳшиёна ўлдирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси Фарҳод Турсуновни 23 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бундан ташқари, суд ҳукмига кўра, асли самарқандлик Фарҳод Турсунов Бешнова оиласига 4 миллион рубл товон пули тўлайди.

Анна Брешнова жасади 1 октябр куни пойтахтнинг Кубинка кўчасидаги уйлардан бири ҳовлисидан топилган эди.

Ўтказилган тезкор қидирув ишлари давомида пойтахтда фаррош бўлиб ишлаган Фарҳод Турсунов қўлга олинган.

Дастлабки тергов жараёнидаëқ Турсунов ушбу жиноятни содир этганини тан олган.

1 октябр куни содир этилган ушбу жиноят россиялик миллатчилар фаоллашувига сабаб бўлгани боис¸ маҳкама жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.

Муҳаррирдан: Мазкур суд жараëни ва воқеа билан боғлиқ тафсилотлар ўрганилмоқда. Кенгроқ тафсилотлар билан танишиш учун саҳифамизни кузатиб боринг.
XS
SM
MD
LG