Линклар

Каримов КХШТ саммитида иштирок этади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 14 июн куни Москвада иш бошлайдиган КХШТ саммитида иштирок этади.

Бу ҳақда Интерфакс ахброт агентлигига КХШТдаги манба маълум қилди.

-Ўзбекистон президентининг Москва саммитида иштирок этиши борасида Тошкентдан расмий мактуб олдик. Ўзбекистоннинг яқин келажакда КХШТ таркибидан чиқиши ёки йиллик мажлисда қатнашмаслиги тўғрисидаги хабарлар ноўрин, дея қўшимча қилди манба.

Москва саммитида давлат раҳбарларининг бир қатор муҳим масалалар, жумладан, КХШТ қошида Тезкор коллектив кучлар тузиш масаласини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

КХШТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг апрел ойида Ереванда бўлиб ўтган учрашувида Ўзбекистон томони иштирок этмаган эди. Расмий Тошкентнинг ушбу ҳаракатларидан сўнг сиёсий таҳлилчилар Ўзбекистон КХШТ таркибидан чиқиши мумкинлигини тахмин қила бошладилар.
XS
SM
MD
LG