Линклар

Ҳизбуллоҳ мағлубиятни тан олди


“Ҳизбуллоҳ” лидери Ҳасан Насрулло Ливанда парламент сайловидаги мағлубиятини тан олди.

Сайлов натижасига кўра, Саъд Ҳаририй бошчилигидаги аксилсурия иттифоқи 128 ўринли парламентда 71 ўриндиқни қўлга киритган, Эрон ва Сурия тарафидан дастакланувчи “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи эса 57 депутатлик ўринни эгаллаган.

Европа Иттифоқининг кузатувчи миссияси Ливандаги сайловлар умумэътироф этилган талаблар доирасида ўтказилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG