Линклар

Вашингтон журналистлар қамалганидан ташвишда


АҚШ президенти Барак Обама Шимолий Корея америкалик икки журналистни 12 йилга озодликдан маҳрум қилганиидан чуқур ташвишда эканини билдирди.

АҚШнинг Current TV телеканали ходималари бўлмиш опа-сингил журналистлар Лора Линг ва Эуна Ли ғаразли ният билан чегарани ноқонуний равишда бузганликда айбдор, деб топилган. Улар март ойида Шимолий Корея-Хитой черасида қўлга олинган эди.

Оқ уй маъмурияти баёнотида Вашингтон икки журналистни озод этиш учун барча чорани кўриши айтилган.

- Биз журналистларга белгиланган жазо муддати ҳамда суд жараёни махфий бир тарзда ўтказилганидан чуқур ташвишдамиз. Уларни озод этилишига эришиш учун имконимиз борича ҳаракат қиламиз, барча каналларни ишга соламиз ва Шимолий Кореяни яна бир бор журналистларни инсонийлик нуқтаи назардан келиб чиқиб, зудлик билан озод этишга чақирамиз, деди АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.
XS
SM
MD
LG