Линклар

24 қурбоннинг жасади топилди


Бразилиялик ҳарбийлар Air France ширкатининг ўтган ҳафта ҳалокатга учраган рейси йўловчиларидан 24 тасининг жасадини топганликларини маълум қилдилар. Шунингдек, учқичнинг дум қисми ҳам топилган.

Ҳозирда Франция сувости кемалари учқич қора қутичасини қидирмоқда. Ҳалокатга нима сабаб бўлгани ҳали-ҳануз аниқ эмас.

31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Рио де Жанейродан Парижга парвоз қилган А-330 аэробуси ҳаво гирдобига тушиб қолган.

Парвоз бошланганидан икки ярим соат ўтиб, радио алоқа йўқолган, яна бироз вақтдан кейин радарлар экранидан йўқолган эди.

Ҳалокатга учраган А-330 учқичи бортида ҳаммаси бўлиб 228 одам бўлган.
XS
SM
MD
LG