Линклар

Хитой компютерларга филтр ўрнатмоқчи


Америкадаги "The Wall Street Journal" ҳамда "The New York Times" рўзномаларига кўра, Хитой шахсий компютерлар учун янги тартиб ва талабларни жорий этган.

Айтилишича, келаси ойдан бошлаб Хитойда сотиладиган барча компютерлар Интернетдаги порнографик ва бошқа "носоғлом ахборот" ташувчи сайтларни тўсадиган махсус филтрлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Аммо кузатувчилар бундай чоралар билан Хитой ҳукумати Интернет ва бошқа турдаги матбуот воситалари устидан назоратни кучайтириш ниятида эканини айтмоқдалар.

Интернетдан фойдаланиш охирги йилларда жуда авж олган Хитойда сўз эркинлигини чекловчи чоралар аввалдан мавжуд.
XS
SM
MD
LG