Линклар

logo-print

Рус подшосининг оила аъзолари оқланди


Россия бош прокуратураси 1918 йилда болшевик инқилобчилар тарафидан отиб ўлдирилган Романовлар оиласининг олти аъзосини оқлади.

Прокуратура қарорида Император Николай Иккинчининг укаси - буюк княз Михаил Александрович ва Романовлар оиласининг яна беш аъзоси ҳеч қандай айбловсиз қатағон қилингани билдирилган.

Ўтган йили Россия прокуратураси 1918 йилда отиб ўлдирилган сўнгги рус подшоси Николай Иккинчи, унинг рафиқаси ва фарзандларини оқлаб ҳукм чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG