Линклар

logo-print

Тошкент Обама нутқини олқишлади


Ўзбек расмийлари АҚШ президенти Барак Обаманинг 4 июн куни Коҳирада ирод этган нутқига кечикиб бўлса-да, муносабат билдирди.

8 июн куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлиги сайтида босилган хабарда Обама нутқига “АҚШ маъмурияти ташқи сиёсий ёндошувида реализм ва прагматизм устиворлигининг тасдиғи” ўлароқ баҳо берилади.

Бу тинчлик, адолатпарварлик ва тараққиёт йўлида АҚШ билан дунё мусулмонлари ўртасида ҳамкорликнинг янги йўлларини излаш борасидаги интилиш ҳамдир, дейилади Jahonnews хабарида.
XS
SM
MD
LG