Линклар

Хитой раҳбари Россия сафарига отланмоқда


Хитой президенти Ху Цзинтао келаси ҳафта Россияга сафар қилади.

Бу ҳақда маълум қилган Хитой Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Ху Цзинтао Екатеринбургда бўлиб ўтадиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади.ШҲТ 2001 ташкил этилиб, унга Хитойдан ташқари Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзодир.

Ху Цзинтао шунингдек, иқтисоди тез равожланаётган Бразилия, Ҳиндистон ва Россия президентларининг илк саммитида ҳам иштирок этади.

14-18 июн кунлари амалга ошадиган сафар давомида Хитой раҳбари Россия президенти ва ҳукумат расмийлари билан учрашишни ҳам режалаган.

Россиядан сўнг Ху Цзинтао Словакия ва Хорватияга йўл олади.
XS
SM
MD
LG