Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:17

Қўшнининг бозорига бора кўрманг


Президентнинг сўнгги қарори¸ ўзбекистонликларнинг ўз эҳтиëжлари учун Ўшнинг Қорасув бозори каби арзон улгуржи бозорларга бориш йўлини кесиб қўйди.
Президентнинг сўнгги қарори¸ ўзбекистонликларнинг ўз эҳтиëжлари учун Ўшнинг Қорасув бозори каби арзон улгуржи бозорларга бориш йўлини кесиб қўйди.

Ўзбекистон ички бозорини ҳимоялаш¸ деган даъво билан президент Каримов имзолаган сўнгги қарорга кўра¸ ўзбекистонликлар қўшни давлатлардан ўзлари учун фақат 10 долларлик мол харид қилишлари мумкин; қолганига отнинг калласидек бож солинади.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Жисмоний шахслар томонидан истеъмол молларининг мамлакатга олиб келинишини тартибга солиш” тўғрисидаги қарорни имзолади.

Мазкур ҳужжатга кўра, бундан кейин оддий фуқаролар қўшни давлатлар, масалан, Қирғизистоннинг Қорасув бозори ёки Қозоғистоннинг Олмота, борингки “Черняевка”дан у бу нарса оладиган бўлса, божхонадан ўтаётиб, мол нархининг 10 АҚШ долларидан ортиғига давлатга бож тўлаб қўйиши лозим бўлади.

Ўзбекистон вилоятларидан биридаги Давлат божхона бошқармаси мутахассисидан бу қарор моҳиятини изоҳлаб беришни сўрадик.

Озодлик:
1 июндан жисмоний шахсларнинг четдан истеъмол молларини олиб киришини тартибга солиш бўйича қарор чиқипти. Шунга бир изоҳ керак эди. Олиб кириладиган товарлар нархи 25 доллардан 10 долларга туширилипти. Бундан кейин бож 10 доллардан қиммат товарга солинадими?

- Худди шунақа. Тўғри тушунибсиз.

Озодлик: Масалан¸ мен ўзимга Қорасувдан кийим-бош олсам ҳам солинади-а?

- Ўзбекистон республикаси фуқаролари қўшни давлатлардан¸ қўшни дегани Қирғизистон¸ Тожикистон¸ Туркманистон¸ Афғонистон давлатлари дейлик¸ юк олиб кирганда¸ 10 долларгача ўз эҳтиëжлари учун ҳеч қанақа тўловсиз олиб кириши мумкин. Ундан ортиқ нархда бўлган товарга белгиланган тартибда божхона йиғимлари ундирилади.

Озодлик: Масалан¸ мен ўзимга 100 долларга костюм олдим.

- Унда унинг 90 долларига сизга нимани ҳисоблаб беришади.

Озодлик: Ўша 100 долларлик костюм учун қанча миқдорда бож тўлашим керак?

- Энди уни ҳисоблаб беришади.

Озодлик: Бу чоралар нима мақсадда кўрилаяпти?

- Бу чоралар Ўзбекистон республикасининг ички бозорини ҳимоялаш¸ иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўрилаяпти.

Озодлик: Масалан¸ мен Москвадан келаëтган бўлсамчи?

- Унда 1000 долларгача олиб келаверасиз.

Эслатиш жоиз, бир йил аввал бож солинадиган истеъмол моллари нархи 50 АҚШ доллари бўлган. 2008нинг июл ойидан бу нарх 25 долларга туширилган.

Мавзу тафсилотлари билан “Танганинг орқаси” иқтисодий дастуримиз орқали танишасиз.
XS
SM
MD
LG