Линклар

logo-print

Афғонистонда фуқаролар нишонга олинди


Афғонистон шимол-шарқида америкалик ҳарбийлар колоннаси олдида рўй берган портлаш оқибатида бир бола нобуд бўлди, салкам 50 киши тан жароҳати олди.

Кунар вилояти полиция бошқармаси раҳбари Абдул Жалолнинг айтишича, номаълум шахс Асадабод шаҳрида оломонга қарата гранаталар улоқтирган.

Бироқ гувоҳларнинг билдиришича, ҳарбий колонна номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолгандан сўнг, америкалик ҳарбийлар оломонга қарата граната улоқтирган. Ҳозирча АҚШ қўшинлари қўмондонлиги мазкур хабарга муносабат билдирганича йўқ.

Ҳарбий амалиётлар чоғида тинч аҳоли вакилларининг нобуд бўлаётгани юзасидан Афғонистон ҳукумати ва жамоатчилиги АҚШга кескин эътироз билдириб келмоқда.

Душанба куни АҚШ ҳарбийлари ўтган ой Фараҳ вилоятида амалга оширилган ҳаво зарбаларида бир қатор талаблар қўпол равишда бузилганини тан олди.

Ҳарбийларнинг билдиришича, май ойидаги ҳаво зарбаларида 100га яқин киши ўлдирилган, улардан камида 30га яқини тинч аҳоли вакили қолганлари эса толибон жангарилари бўлган.

Бироқ афғон расмийларига кўра, бу зарбаларда 140қа яқин тинч аҳоли вакили нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG